МУСТАҚИЛЛИГИМИЗ АСОСЧИСИГА ЭҲТИРОМ

Истиқлол йилларида мамлакатимиз эришган барча ютуқ ҳамда марралар буюк давлат ва сиёсат арбоби, мустақиллигимиз асосчиси Ислом Каримов номи ҳамда фаолияти билан боғлиқ. Улуғ Йўлбошчимиз Ўзбекистонимиз мустақиллигини қўлга киритишдан тортиб, унинг тараққиёти, жаҳонда ўз ўрни ва сўзига эга давлатга айланиши йўлида юксак фидойилик кўрсатиб меҳнат қилди. Унинг тенгсиз жасорати ва узоқни кўзлаб юритган оқилона сиёсати туфайли мамлакатимиз тарихан қисқа даврда изчил ривожланиш йўлини босиб ўтди, бизни дунё таниди.

Туман маънавият ва маърифат кенгаши томонидан белгиланган чора-тадбирлар режаси асосида туманимизда ҳам Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов таваллудининг 81 йиллигига бағишлаб турли  маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилди.

Туман маданият бўлими, 13-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби, барча МТМлардаги тадбирлар юксак уюшқоқликда ва юқори савияда ўтди.

33-мактабнинг тарих фани ўқитувчиси Дилноза Азизованинг ўзи раҳбарлик қилаётган 10-«В» синфда ўтган «Ислом Каримов – буюк давлат арбоби» мавзусидаги очиқ дарси унда қатнашганлар томонидан юқори баҳоланди.

Нафиса ХОЛМАНОВА,

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Наманган академик лицейи  ўқитувчиси.