Отанг ғанимат
Ярагин ота-онанг корига,
Ҳам дармон бўлгин жисму жонига.
Айлан уларнинг шараф-шонига,
Отанг ғанимат, онанг ғанимат.
Ардоқлагин хушҳол кезларида,
Дуо бордир айтган сўзларида,
Хира тортса, нур бўл, кўзларига,
Отанг ғанимат, онанг ғанимат.
Ота намуна ҳар чоқ, ҳар ишда,
Она меҳрибондир, ҳам саришта,
Сенинг-чун улар гўё фаришта,
Отанг ғанимат, онанг ғанимат.
Дилфуза ҚАМБАРАЛИЕВА,
3-мактаб ўқитувчиси.

