ФАН ОЙЛИГИ – БИЛИМЛАР БОЙЛИГИ
Ўрта махсус касб-ҳунар таълими олдига қўйилган вазифаларга мувофиқ таълим муассасаларида таълим-тарбия жараёни самарадорлигини ошириш, илм-фаннинг сўнгги ютуқларини амалиётга жорий этиш, ижодий ва мустақил фикр юрита оладиган ижодкор, ижтимоий фаол, маънавий бой, касб-ҳунарли, миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбияланган баркамол шахсни камолга етказиш каби вазифаларни амалга ошириш мақсадида коллежимизда йигирмадан ортиқ очиқ дарс ўтказилди. Айниқса, Нурбек Нуриддиновнинг тармоқ администратори фанидан компьютер инжиниринги техниги йўналишида ўқиётган ўқувчиларга «Компьютер тармоқлари жиҳозлари» мавзусида БББ жадвали, пинборд, ақлий ҳужум усулларидан кенг фойдаланиб ўтган очиқ дарси ўқувчиларнинг қизиқишини оширди. Иқтисод фанлари кафедраси ўқитувчиси Гулчеҳра Аҳмадалиеванинг бухгалтерия ҳисоби ва аудит йўналишида бухгалтерия ҳисоби фанидан «Моддий захиралар ҳаракатини ҳужжатлаштириш» мавзусидаги очиқ дарси тақдимот тарзида ташкил этилди. Ишлаб чиқариш таълими усталари Наргиза Ҳожиева, Муҳаббат Мамадалиевалар ўқув-амалиёт дарсларида «Касбим – менинг фахрим» шиори остида кенгайтирилган очиқ дарслар ўтишди. Дарс жараёнида ўқувчилар кўйлакларни мустақил бичиш-тикиш амалиётини бажаришди. Ҳар бир ўқувчига интерфаол усулида топшириқлар берилди.
Баҳодир СОЛИЕВ,
Уйчи иқтисодиёт ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежининг ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари.

