ТАРҒИБОТ ТАДБИРИ
Бугунги кунда судлар томонидан фуқароларнинг ҳуқуқий онги, саводхонлигини ошириш мақсадида турли муассасалар ҳамда касб-ҳунар коллежларида очиқ мулоқот, семинар йиғилишлар мунтазам ўтказиб борилмоқда.
Яқинда Уйчи спорт коллежида Президентимизнинг 2017 йил 14 мартдаги «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2833-сонли қарорида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан «Талаба-ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш» мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Тадбирда фуқаролик ишлари бўйича Учқўрғон туманлараро суди раиси Т.Ражабов, иқтисодий ишлар бўйича Учқўрғон туманлараро суди раиси О.Садиков, судьялар Р.Эргашев, И.Козиевлар қарор мазмун-моҳиятини тушунтириб, Республикамизда амалга оширилаётган ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар ва олиб борилаётган профилактик тадбирлар тўғрисида маълумотлар беришди.
Бахтиёр КАСИМОВ,
туман маъмурий суди раиси.

