УЛКАН МАҚСАДЛАР САРИ

Бу йил мамлакатимиз ҳаётида мисли кўрилмаган ишлар амалга оширилиши кутилмоқда. Рўёбга чиқариладиган ҳар бир лойиҳа юрт тараққиёти, одамлар турмуш даражасини янада юксалтиришга қаратилгани билан аҳамиятлидир. Бундай улкан вазифалар Президентимизнинг «2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига биноан «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида»ги Фармонида ўз аксини топган.

Хўш, бир йил давомида қайси соҳаларда қандай ўзгаришлар бўлади-ю, одамлар ҳаётини яхшилашга оид қандай янгиликлар амалиётга жорий этилади?

Бу каби саволларнинг барчасига 5 та бўлим ва 274 та банддан иборат дастурдан батафсил жавоб олишимиз мумкин. Жорий йилги Давлат дастуридаги ишлар кўлами ҳам, ҳажми ҳам, ижро доираси ҳам ниҳоятда катта. Зеро, унга кўра, оз эмас, кўп эмас – 16,9 триллион сўм ва 8,1 миллиард АҚШ доллари ҳажмидаги ишлар амалга оширилиши мўлжалланяптики, бунинг самараси нафақат бир йилга, балки келгуси ишларимизга ҳам татийди.

Давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштириш учун:

-давлат идоралари халққа хизмат қилиши керак, деган эзгу мақсад йўлидаги ишлар изчил давом эттирилади;

-давлат қарорларини қабул қилишда парламентнинг ролини оширишга алоҳида эътибор қаратилади;

-бу масалада парламент назоратини кучайтириш, қонунлар ижросини таъминлашда депутатлар, сенаторларнинг иштирокини фаоллаштириш зарурлиги кўрсатилган.

Қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш йўлида:

-жиноят ва Жиноят-процессуал қонунчилиги тубдан такомиллаштирилади;

-Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисида кодекс лойиҳаси;

-Халқаро тижорат арбитражи тўғрисидаги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади.

Улуғбек  НОМАНОВ,

туман прокурори.