ҚУЛАЙЛИК ЯРАТИЛАДИ

Давлат хизматлари агентлиги ташкил этилганига бир йил тўлди. Мана шу қисқа вақт ичида мазкур соҳада муайян ишлар амалга оширилиб, олиб борилаётган ислоҳотларнинг узвий давомийлиги таъминланмоқда.

Туман Давлат хизматлари марказида ҳам ўтган бир йил ичида аҳоли ва тадбиркорларга кўрсатилаётган хизматлар сони қарийб 100 турга яқинлашди.

Мурожаат этувчилар сони кескин кўпайди. Мазкур ҳолатлардан келиб чиқиб, мурожаат этувчиларга қулай шароитлар яратиш мақсадида туман Давлат хизматлари маркази биносини янги замонавий талаблар асосида қурилиши бошлаб юборилди.

Мамлакатимиз раҳбарининг 2018 йил 8 майдаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг туман(шаҳар)лардаги Халқ қабулхоналари ҳузуридаги Давлат хизматлари марказлари биноларининг давлат-хусусий шериклик шартлари асосида қурилишини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-3701-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида бинони давлат-хусусий шериклик шартлари асосида қуриб битказиш юзасидан инвестор – «Уйчи мустаҳкам қурилиш» хусусий корхонаси (раҳбари Д.Бадалов) билан келишувга эришилди. Бино жорий йилнинг иккинчи чорак якунида фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.

Мазкур бинода аҳоли ва тадбиркорларга давлат хизматлари кўрсатилиши учун барча шароитлар яратилади.

Нодирбек ДАДАХОНОВ,

туман Давлат хизматлари маркази директори.