Туман МТБга қарашли барча муассасаларда шеърият мулкининг султони Алишер Навоий таваллудининг 578 йиллигига бағишланган адабий-бадиий, маънавий-маърифий тадбирлар уюшқоқликда ташкил этилмоқда.

8-мактабгача таълим муассасасида тарбиячи Раҳимахон Юнусова, мусиқа раҳбари Замирахон Эгамбердиевалар томонидан тайёрланган кеча унинг иштирокчиларида унутилмас таассуротлар қолдирди.