БИЗГА ЁЗАДИЛАР
Боғ кўча МФЙ билан ҳамкорликда «Навоийни англаш» мавзусида тадбир ташкил этдик. Унда мактаб раҳбарияти, кутубхона ходимлари, она тили ва адабиёт фани ўқитувчилари, 4-7-синфлар ўқувчилари қатнашдилар. Кутубхонада «Шеърият мулкининг султони» мавзусида китоб кўргазмаси ташкил этилди. 4-синф ўқувчилари Алишер Навоий, Бобур ғазаллари, рубоийларидан ифодали ўқидилар. 5-синф ўқувчиларининг Алишер Навоий ҳаёти ва ижоди ҳақида берган маълумотлари, 6-7-синфлар ўқувчиларининг буюк сиймоларимиз ҳаётидан ижро этган саҳна кўринишлари барчага манзур бўлди.
Азиза УМАТАЛИЕВА,
13-мактаб кутубхоначиси.
** ** ** **
Мактабимизда Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуди муносабати билан 3-, 5-синфлар ўқувчилари иштирокида тадбир ўтказилди. Уни она тили ва адабиёт фани ҳамда бошланғич синф ўқитувчиларидан Моҳира Турсунова, Ҳабиба Жамолова, Моҳира Ҳамдамовалар уюштирдилар.
Тадбирда фаол иштирок этган С.Исмонова, Х.Каримова, Н.Жамолиддинова, О.Жумалиева, З.Тожиаҳмедова каби ўқувчилар мактаб раҳбарияти томонидан тақдирланди.
Болқиз МАДУМАРОВА,
42-мактаб кутубхоначиси.
** ** ** **
Неча асрларки миллий мумтоз қўшиқчилигимиз анъаналари авлоддан-авлодга безавол узатилиб, мангулик сари интилмоқда. Замирига теран маъноларни, боқий муҳаббат, дунё ҳақиқатларини яширган сатрлар куй ва қўшиқларда жаранглаб дунё аҳлини ҳам ҳайратга солмоқда.
Мактабимизда 3-«Д» ва 5-«Д» синфлари ўқувчилари томонидан ташкил этилган тадбир шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг 536 йиллик таваллуд кунига бағишланди.
Унда ўқувчилардан Ойдиной Жамолиддинова, Миржалол Одилжонов, Шаҳзодбек Ҳакимов, Дурдона Абдулазизова, Муаттар Азимжонова, Исломжон Нурдинхўжаев, Жавоҳир Иброҳимовлар фаол қатнашдилар.
Шоира ТОЖИБОЕВА,
Назокат АБДУЛЛАЕВА,
22-мактаб ўқитувчилари.
** ** ** **
Уйчи маиший хизмат касб-ҳунар коллежида жаҳон адабиёти хазинасини гўзал асарлари билан безаган буюк мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 578 йиллигига бағишланган маънавий-маърифий тадбир унинг иштирокчиларида чуқур таассуротлар қолдирди.
Коллеж директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Олимжон Мирзабоев бу каби тадбирлар ўқувчиларнинг адабиётга бўлган қизиқишларини янада оширишини таъкидлади.
Маҳмуда ХАЛИЛОВА,
коллеж АРМ раҳбари.

