ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯНИ КУЧАЙТИРИБ…
Бошланғич касаба уюшма қўмитамиз томонидан ишловчи ходимларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш, турмуш шароитларини яхшилаш, моддий ва маънавий жиҳатдан ёрдам кўрсатиш тизимли амалга оширилмоқда. Байрамларда йўқловлар уюштирилади, фахрийлар ҳолидан хабар оламиз.
Жорий ўқув йили давомида Нурхон Собирова, Феруза Саримсоқова, Дилшода Маҳкамова, Шаҳноза Жалоловаларга моддий ёрдам кўрсатилди. Касаба уюшма аъзолари ўртасида ўтказилган спорт мусобақалари ғолиблари тақдирланишди. Шунингдек, меҳнатда намуна бўлаётган Нозима Шожалилова, Абдуқаҳҳор Саидов, Нурхон Собироваларга эсдалик совғалари топширдик. Нафақа ёшига етган устоз ва ходимларимизни қадрлаб, муносиб рағбатлантиряпмиз.
Ўқувчиларимиз ёзги таътилни соз ўтказишлари учун оромгоҳларга йўлланмалар ажратдик, иқтидорли болаларни вилоят театрига саёҳат ва томошаларга олиб бордик. Бундай эзгу ишлар яна давом этади.
Хайринса ШУКУРОВА,
мактаб касаба уюшма қўмитаси раиси.

