ЭЛЧИЛАР ҚАБУЛ ҚИЛИНДИ

Ўтган шанба куни ва мазкур ҳафтада туманимизга Ўзбекистоннинг Австрия, Франция, Ҳиндистон, Покистон, Сингапур давлатларидаги фавқулодда ва мухтор элчилари Шерзод Асадов, Сардор Рустамбоев, Фарҳод Арзиев, Фурқат Сиддиқов, Қаҳрамон Шокировлар ташриф буюришди. Уларни туман ҳокими Муҳаммадаюбхўжа Апақов ва туман ҳокимининг ўринбосари Фарҳод Мамадалиев қабул қилишди. Элчилар билан мева-сабзавотлар, ипак газламалари экспорти, тикувчилик, таълим гранти, инновацион мини лаборатория ташкил этиш бўйича ўзаро фикр алмашилди.