ҚАРИЯЛАРГА ЭЪТИБОР
Республика “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими соғломлаштириш маркази раҳбари Аҳмаджон Маллабоев, жамғарманинг туман бўлими раиси Тоҳиржон Исматиллаев ҳамда МФЙ раислари Гулбоғ, Хизиробод МФЙларида яшовчи иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари Мадамин Абдуллаев, Абдуқаҳҳор Эшматов, Ўнҳаят, Соку, Пастгузар МФЙларида истиқомат қилувчи, узоқ вақт ётиб қолган қариялар Исоқжон Дадахонов, Ўринбой Жумаев, Иноятхон Азимовалар хонадонига ташриф буюриб, нуронийлар ҳолидан хабар олишди, уларга кўчма унитаз совға қилишди.

