ҚОНУНБУЗАРЛИКНИНГ УМРИ ҚИСҚА
Ноқонуний товар савдосидан мўмай даромад топишни ният қилган тўрт олғир хуфиёна равишда қўшни Қирғизистон Республикасидан 5640 дона 100 Вт.ли чўғланма лампа олиб ўтишди. Лампалар яширин тарзда шериклардан бирининг хонадонига жойлаштирилди.
Тўртовлон тил бириктириб, ноқонуний товарларни Қўқон шаҳрида пуллашни режа қилишди. Лампаларни «Дамас» автоуловига жойлаб, Бирлашган – Уйчи йўналишида ҳаракатланиб бораётганларида божхона ходимлари томонидан тўхтатилди.
Ушбу ҳуқуқбузарлик туман маъмурий судида атрофлича кўриб чиқилди. Судланувчилар О.Ю., Э.Ҳ., Д.Ш., Л.М.ларга Ўзбекистон Республикаси МЖТКнинг тегишли моддалари билан энг кам ойлик иш ҳақининг беш баробаридан етти баробаригача миқдорда жарима жазоси тайинланди.
Севара ЖАМОЛОВА,
туман маъмурий суди архивариуси.

