ИСТИҚБОЛЛИ РЕЖАЛАР
Ўтган ҳафта туманимизга Қувайт давлатидан жаноб Ҳусейн Ал Расс ва Хаила Ал Микаими ташриф буюришди.
Меҳмонлар Норин дарёси бўйида экотуризмни ривожлантириш мақсадида янги инновацион лойиҳаларни амалга ошириш ниятидалар. Хусусан, бу ерда соғломлаштириш маркази, яхта, балиқ, қуш ови ташкил этиш таклифлари билдирилган. Замонавий технологиялар асосида туман марказида спорт соғломлаштириш маркази қурилиши, темир йўл, автомобиль йўлларидан самарали фойдаланиш мақсадида транспорт логистика марказини йўлга қўйиш, парфюмерия корхонасини ишга тушириш лойиҳалари ҳам кўзда тутилган.
Меҳмонларга туман ҳокимининг ўринбосари Фарҳод Мамадалиев ҳамроҳлик қилди.

