ИШГА ЖОЙЛАНДИ, ТУШУНТИРИШЛАР ОЛИБ БОРИЛДИ
Яқинда 1-сектор ҳудудидаги Бирлашган маданият марказида навбатдаги бўш иш ўринларининг «Меҳнат ярмаркаси» бўлиб ўтди.
Ушбу «Меҳнат ярмаркаси» туман ҳокимлиги, туман бандликка кўмаклашиш маркази, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман кенгаши ҳамкорлигида ташкил этилди.
Ярмаркада 150 нафар хотин-қиз, ўқувчи-талаба, жазони ўташ муассасаларидан озод этилганлар ҳамда хорижий давлатлардан қайтган ҳамкорларимиз қатнашди. Уларга вилоятимизнинг 38 та корхона, ташкилот ва муассасадан 400 та бўш иш ўрни таклиф қилинди.
Тадбирда иштирок этганларнинг 27 нафарига ишга жойлашиш учун йўлланма берилган бўлса, 40 нафарига бўш иш ўринларида белгиланган кафолат ва имтиёзлар ҳақида малакали мутахассислар тушунтиришлар олиб боришди.
Худди шундай «Меҳнат ярмаркаси» Уйчи иқтисодиёт ва хизмат кўрсатиш, Ғайрат педагогика коллежларида ҳам уюшқоқликда ташкил этилди.
Жавлон ШАМСИДДИНОВ,
туман бандликка кўмаклашиш маркази мутахассиси.

