ЎЗ ЖОНИГА ҚАСД – ИРОДАСИЗЛИК БЕЛГИСИ

Вояга етмаганларнинг ўз жонига қасд қилиш ҳолатларини текшириш шуни кўрсатадики, аксарият суицидлар ота-оналар, педагогларнинг қўполлиги, синфдошлари билан келишмовчилик, турли можаролар, атрофдагиларнинг эътиборсизлиги оқибатида, бефарқлик, инсофсизлик ва шафқатсизликка қарши исён сифатида юз беради.

Куни кеча Уйчи қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежида ёшлар ўртасида жиноятчилик, суициднинг олдини олишга бағишланган тренинг бўлиб ўтди. Унда мактаб, коллежларнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари, ёшлар етакчилари, профилактика инспекторлари иштирок этдилар.

Тадбирда Республика ишчи гуруҳи вакили З.Асрабоева ёшлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олишда ёшларимизнинг маънавий оламида бўшлиқ вужудга келмаслиги учун уларнинг қалби ҳамда онгида соғлом турмуш тарзи, миллий ва умуммиллий қадриятларга ҳурмат-эҳтиром туйғусини болалик давриданоқ шакллантириш, бу масалада ҳушёрлик ва сезгирликни, қатъият ва масъулиятни ошириш лозимлигини тренинг машғулоти орқали тушунтирди.