ОБИДЖОННИНГ ЗАФАРИ
Мамлакатимизда ёшларга, айниқса, иқтидор эгаларига қаратилаётган эътибор, яратилаётган шароитлар туфайли юрт фарзандлари ўзларини тобора намоён этмоқдалар. Яқинда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи марказида «Миллий қадриятлар» фестивалининг республика босқичи бўлиб ўтди. Унда мактабимизнинг «Ёш дурадгор» тўгараги аъзоси Обиджон Олимбоев муваффақиятли иштирок этиб, фестиваль лауреати бўлишга эришди. Ўқувчимиз Халқ таълими вазирлигининг дипломи ва эсдалик совғасига сазовор бўлди. Обиджоннинг муваффақиятида устози, моҳир педагог, «Шуҳрат» медали соҳиби Орифжон Аҳмадалиевнинг хизмати катта.
Муҳаммаджон ЭРГАШЕВ,
1-мактаб ёшлар етакчиси.

