ОММАЛАШТИРИШГА ТАВСИЯ ҚИЛИНДИ
Билим масканимизда «Мактабда таълимни тўғри ташкил этиш, сифатли таълимга эришишнинг ўзига хос йўллари» мавзусида туман семинари бўлди. Унда таълимга оид «Дарсларни замонавий ташкил этиш ва унинг самараси» мавзусидаги намунавий дарслар, ўқувчиларнинг «Рўзғор юритиш компетенцияси» мавзусидаги кўргазмали машғулотлари, мактабда ота-оналар университети фаолияти бўйича тренинг, психологик хизмат, тиббий хизматни йўлга қўйиш, ўқувчилар соғлиғини ҳимоялаш, китобхонлик ва унинг тарғиботи мавзусида семинар машғулотлари ўрин олди.
Юқоридаги йўналишлар бўйича тумандаги мактаблардан жами юзга яқин педагог ва мутахассис ходим таклиф этилди. Улар 27 та очиқ дарс машғулотини кузатдилар. Айниқса, Бахтиёр Адашовнинг математика фанидан 9-«А» синфда «Қўшиш формулаларига доир мисоллар ечиш» мавзусидаги очиқ дарси, ота-оналар университети фаолиятини ташкил этиш бўйича тренинг машғулоти эътироф этилиб, оммалаштиришга тавсия қилинди.
Баҳромжон МИРЗАЕВ,
40-мактаб директори, туман Кенгаши депутати.

