САЙЁР УЧРАШУВ

Бирлашган маданият марказида пенсия таъминоти тизимидаги янгиликлар, қабул қилинаётган Фармон ва қарорлар мазмун-моҳиятини тушунтиришга бағишланган йиғилиш бўлди.

Кун тартибидаги масалалар юзасидан бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси вилоят бошқармаси бошлиғи Р.Абдуллаев, бўлим бошлиғи Н.Усмонқулов, мутахассис Н.Иминовлар сўзга чиқиб, давлат пенсия таъминотига оид  қонунчиликдаги янгиликлар, хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 декабрдаги «Фуқароларнинг пенсия таъминоти тизими самарадорлигини ошириш ва пенсионерларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-5597-сонли Фармони мазмун-моҳияти бўйича фуқароларга батафсил маълумотлар беришди.  Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 22 февралдаги 46-сонли қарори мазмун-моҳияти ҳамда ушбу қарорга асосан аҳолининг банд бўлмаган қатламларини ўзини-ўзи иш билан банд қилиш ва уларнинг иш стажини ҳисобга олиш механизми яратилгани таъкидланиб, ушбу орқали фуқароларни ижтимоий ҳимоялаш соҳасидаги ислоҳотлар ўз тасдиғини топаётганлиги айтиб ўтилди.

Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси туман бўлими бошлиғи М.Холмирзаев пенсия таъминоти соҳасида туман миқёсида амалга оширилаётган ишлар ҳақида батафсил маълумот бериб ўтди.

Фуқароларнинг пенсия таъминотига оид учраётган муаммолар бўйича саволларига жавоб қайтарилди.