«СЎҒДИЁНА»НИНГ МУВАФФАҚИЯТИ
Ферузахон Тўрабоева раҳбарлигидаги мактабимиз бошланғич хотин-қизлар қўмитаси барча соҳаларда фаоллик кўрсатмоқда. Яқинда халқ таълими ходимлари ўртасида ўтказилган «Қувноқ стартлар» мусобақасининг туман босқичида мактабимизнинг «Сўғдиёна» жамоаси ғолиб бўлди. Манзура Акрамова, Муҳаббат Деҳқонова, Моҳида Аҳмадалиева, Саломат Бекмирзаева, Муяссар Латифжонова, Гулнора Халилова, Замира Дадамирзаева, Гулжамол Йўлдошева, Соҳиба Абдужалилова каби муаллималар спортда ҳам маҳоратли, эпчил ва чаққон эканликларини кўрсатдилар.
Кейинги ўринларни 35, 12-мактаблар жамоалари эгаллашди.
Раънохон МЎМИНОВА,
37-мактаб ўқитувчиси.

