ФАОЛ ДЕПУТАТ

Чеҳрасида табассум балқиб турган бу аёл 18-Юксалиш сайлов округидан халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Гавҳарой Ҳакимова.

«Халқ таълими аълочиси», ЎзЛиДеП туман кенгаши фаоли Гавҳарой Ҳакимова салкам йигирма йилдан буён таълим соҳасида фаолият юритади. У инглиз, араб, рус тилларида ҳам бемалол сўзлаша олади. Беш йилдирки, 12-мактабни моҳирона бошқариб келяпти. Сайлов округи ҳудудида ибратли ташаббуслари билан намуна бўлмоқда.