ЭПИДЕМИЯГА ҚАРШИ ТАДБИР

25 февраль куни Уйчи қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежида «Одамлар ва ҳайвонлар ўртасида қутуриш касаллиги тарқалишининг олдини олишда ФВДҚТ хизматлари куч ва воситаларининг ҳамкорликдаги ҳаракатлари» мавзусида кўргазмали махсус-тактик ўқув машқлари ўтказилди.

Мазкур тадбирда туман тиббиёт бирлашмаси, ИИБ ветеринария бўлими, ДСЭНМ, экология, туман ободонлаштириш бошқармаси ходимлари иштирок этдилар.

Ўқув машқлари давомида масъул хизматларнинг қутуриш касаллиги профилактикаси бўйича аҳоли ўртасида олиб бораётган санитар-тарғибот ишлари ҳамда фавқулодда  вазият содир бўлганда оқибатларини бартараф этишда ФВДҚТнинг ҳамкорликдаги ҳаракатларини баҳолаш ишлари амалга оширилди.

Тадбирда вилоят ФВБ бошлиғи в.б. Ғолибжон Умрбеков ҳамда соҳа мутахассислари томонидан аксарият ҳолларда фуқаролар томонидан уй ҳайвонлари, ит ва мушукларни сақлаш қоидаларининг бузилиши натижасида одамлар ва ҳайвонлар қутуриш касаллиги  вируслари билан зарарланаётганлиги таъкидланди.

Ҳозирги кунга қадар қутуриш касаллигига дори-дармон ва унга қарши даволаш усуллари аниқланмаган. Ушбу касалликка қарши курашишнинг ягона усули фақат ўз вақтида тўлиқ ёрдам олишдир.

Худди шундай тадбир Гулистон МФЙда ҳам бўлиб ўтди. Унда туман ДСНЭМ врачи Г.Мўминходжаева мавзу юзасидан аҳолига тушунтириш ишлари олиб борди.

Аброр САБАРАЛИЕВ.