ҚИЗЛАРЖОН

Озода Эшонова 8-мактабнинг ёш, изланувчан муаллималаридан. У билим бераётган 1-«А» синф ўқувчилари истеъдоди билан ҳам ажралиб туради.

Баҳор фаслининг илк кунлари арафасида тақдим қилинган «Баҳор тафти» номли бадиий-мусиқий кечада миллий урф-одатларимиз ва қадриятларимиз, либослар, рақслар намойиш қилинди. Тадбир баҳорни, кўкламни соғинган қалбларда ўзгача таассуротлар қолдирди.