АҲЛИ ЗЕБОЛАРГА ЭҲТИРОМ

7 март куни «Хизробод» тантаналар мажмуасида Халқаро хотин-қизлар байрами кенг нишонланди.

Шу куни туман ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маърифий ҳаётида фаол иштирок этаётган фидойи хотин-қизлар, меҳнат фахрийлари вакилларига эҳтиром кўрсатилди.

Тантанада туман ҳокими, туман Кенгаши депутати Муҳаммадаюбхўжа Апақов сўзга чиқиб,  самимий тилаклар билдирди.  Қувурбоши маҳалла фуқаролар йиғини мутахассиси Рислиқхон Жўраевага Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси бошқарувининг «Мўътабар аёл» кўкрак нишони тантанали тарзда топширилди. Илғор хотин-қизлардан бир гуруҳи туман ҳокимлигининг «Ташаккурнома»си ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Шунингдек, тадбирда қатнашган икки юздан ортиқ  фаол хотин-қизга байрам совғалари тақдим этилди.

Таниқли ва хушнафас  хонандалар Комилжон Неъматов, Умиджон Қорабоев, «Ниҳол» мукофоти совриндори Бекзод Баҳромов, туман маданият бўлими «Тарона» ашула ва рақс халқ ансамбли санъаткорлари томонидан  тайёрланган байрам концерт дастури барчага хушнудлик бағишлади.