БАЙРАМГА БАҒИШЛАНДИ
Туман тиббиёт бирлашмасида Халқаро хотин-қизлар кунига бағишлаб шахмат-шашка, 100 метр масофага югуриш бўйича спорт мусобақалари уюштирилди. Туман маданият бўлими концертлар залида бўлиб ўтган тадбирда туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Насибахон Расулова, тиббиёт ходимлари касаба уюшма қўмитаси раиси Комилжон Болтабоевлар самимий тилаклар билдириб, ғолибларга фахрий ёрлиқ, эсдалик совғалари топширдилар.
Шу куни «Тадбиркор ва ишбилармон ҳамшира» танлови уюштирилиб, унда шошилинч тиббий ёрдам бўлими ҳамшираси Нигора Халилова, 32, 33, 35-оила поликлиникаларининг эмлаш ва патронаж ҳамширалари Гулноза Мирзааҳмедова, Умида Сотиболдиева, Назокат Режаббоевалар иқтидорларини намойиш этдилар. Якунга кўра, уларга турли номинациялар берилди.
Лобархон МАШРАПОВА,
туман тиббиёт бирлашмаси катта ҳамшираси.

