«БУРГУТЛАР» МУСОБАҚАСИ

Яқинда Ғайрат педагогика коллежида туманимиздаги касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари ўртасида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман кенгаши ташаббуси билан «Бургутлар» ҳарбий-спорт мусобақаси бўлиб ўтди.

Ушбу мусобақада бўлажак осойишталик посбонлари «Моҳир мерган», «Тўсиқлардан ошиб югуриш», «Жабрланувчига биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш», «Сафда қўшиқ айтиш», «Ўзбекистон рамзлари» каби шартлар бўйича ўзаро куч синашдилар. Жамоаларнинг чиқишларини ҳакамлар ҳайъати баҳолаб борди.

Якунга кўра, Ғайрат педагогика коллежи биринчи ўринни эгаллаб, вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритди. Уйчи саноат, транспорт ва алоқа  касб-ҳунар коллежи иккинчи, Жийдакапа қурилиш ва коммунал хўжалиги касб-ҳунар коллежи ўқувчилари шоҳсупанинг учинчи ўрнини банд этдилар.

Достон АҲМАДАЛИЕВ,

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман кенгаши мутахассиси.