«ГУЛБОҒ»ДА НАВРЎЗ
Меҳр-оқибат, саховат айёми Наврўзи олам тантаналари туманимизнинг ҳар бир гўшасида шоду хуррамликда нишонланмоқда.
Дам олиш кунлари Гулбоғ маҳалласининг А.Темур кўчасидаги Каримахон Исманова хонадонида Наврўз байрами ўтказилди. Фаол қўшнилар Роҳатхон Ҳожиева, Соҳиба Қаюмова, Орзухон Холматова тайёрлаган сумалак, тансиқ таомлар барчага манзур бўлди.
Хушовоз хонанда Отабек Абдураҳимов ижросидаги куй-қўшиқлар кечага ўзгача тароват улашди.

