КИТОБ ҲАФТАЛИГИ

Билим масканимизда «Китоб ҳафталиги» юксак уюшқоқликда ташкил этилди.

2-«Б» ва 2-«В» синфлар раҳбарлари Шоҳиста Хайриева, Умида Адашалиевалар ҳамкорлигида Ғафур Ғуломнинг «Шум бола», Худойберди Тўхтабоевнинг «Пешонасига телевизор ёпишган бола» асарлари асосида тақдимот ўтказдик. Шу куни мактаб кутубхонасига Юртбошимиз ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан китоблар автокарвони орқали 36 номдаги янги адабиёт туҳфа қилинди. Бу китоблар орасида болалар севиб мутолаа қиладиган «Ўтган кунлар», «Алкимёгар», «Чинор», «Сариқ девни миниб», «Гулливернинг саёҳатлари», «Дунёнинг ишлари» каби асарлар борлиги, лотин алифбосидаги ёзувда эканлиги қувонарлидир.

Тақдимот давомида 2-«Б» синф ўқувчилари томонидан «Шум бола» асари асосида тайёрланган саҳна кўриниши намойиш қилинди. 2-«В» синф ўқувчилари «Пешонасига телевизор ёпишган бола» қиссаси юзасидан ҳамда ёзувчи Худойберди Тўхтабоевнинг ҳаёти ва ижодига доир кўргазмалар тайёрлашди. Бу тадбир болаларда китобга бўлган меҳрни янада оширди.

Шаҳноза ЮСУПОВА,

Муаззам БАДАЛОВА,

33-мактаб кутубхоначилари.