МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ИШЛАР САМАРАДОРЛИГИ ОШИРИЛАДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 июлдаги «Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантиришнинг янги босқичга кўтариш тўғрисида»ги ПҚ-3160-сонли қарорини туманда ижросини таъминлаш ҳамда корхона, ташкилот ва муассасаларда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш мақсадида Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмасининг таклифларини кўриб чиқилиб, туман ҳокимининг 2018 йил 19 февралда «Туманда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 23-Ф сонли фармойиши қабул қилинди.

Унга асосан тумандаги барча корхона, ташкилот ва муассасалар, ўзини-ўзи бошқариш органлари раҳбарларига маънавий-маърифий ишларни янада жонлантириш, штат жадвалида маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосар лавозими мавжуд бўлмаган корхона, ташкилот ва муассасаларда жамоатчилик асосида фаол, маънавий-маърифий ишларни яхши тушунадиган ташкилотчи ходимни бириктириш, «Маънавият хоналари»ни давлат рамзлари, кўргазмали тарғибот воситалари, даврий нашрлар, зарурий адабиётлар билан таъминлаш юклатилди.

Тумандаги корхона, ташкилот, муассасалар ва меҳнат жамоаларида ўтказиладиган «Маънавият соатлари» режаси ҳамда «Уйчинома» газетасида 2019 йил давомида «Маънавият» рукнида чоп этиладиган мақолалар мавзуси тасдиқланди.

Тумандаги корхона, ташкилот ва муассасалар  раҳбарлари ҳамда барча маҳалла фуқаролар йиғинлари раисларига тумандаги бошқармалар, корхона, ташкилот ва муассасаларнинг 2019 йилга мўлжалланган маънавий-маърифий иш режасини ишлаб чиқиш, режага асосан барча ходимлар иштирокида ҳафтанинг ҳар жума кунларида «Маънавият соатлари»ни ўтказиш, «Уйчинома» газетасида «Маънавият» рукнида чоп этилган мақолаларни муҳокама этиш, ходимларга мавзу бўйича қўшимча маълумотлар бериб бориш, бозор радиоузеллари орқали эшиттиришлар ташкил қилиш, «Маънавият соатлари»ни ўтишга корхона, ташкилот ва муассасаларнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича масъул ходимлари, малакали мутахассислар ва тарғиботчиларни жалб қилиш вазифалари юклатилди.