МУФТИЙ ҲАЗРАТЛАРИ ТАШРИФИ
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов туманимизга ташриф буюрди. Муфтий ҳазратлари туман жоме масжидида имом хатиблар, ноиблар, фуқаролар билан учрашди. Туман бош имом хатиби Исроилхон Қирғизбоев туманда олиб борилаётган ишлар ҳақида сўзлади.
Муфтий Усмонхон Алимов туман жоме масжидида олиб борилаётган ишлардан қониқиш ҳосил қилганлигини алоҳида таъкидлади ва келгусида фаолиятни янада яхшилаш бўйича таклиф, тавсияларини берди.

