НОАНЪАНАВИЙ ТАРЗДА

Ўқувчиларнинг билим олишга бўлган қизиқишларини оширишда фан ойликларининг аҳамияти катта. Айниқса, ҳар бир ойда маълум бир фан бўйича ойлик давомида ўтадиган очиқ дарс, тадбир, давра суҳбати, учрашувларнинг ижобий самараси яққол кўзга ташланмоқда.

Мактабимизнинг аниқ фанлар метод бирлашмасига аъзо математика, информатика фани ўқитувчиларидан Айша Инамова, Барно Номанова, Алфия Нигматзянова, Гулноза Турсунова, Дилрабо Мирзамаҳмудовалар бу борада бой тажрибага эга эканликларини амалда кўрсатдилар. Айша Инамованинг 10-синфлар ўртасида ташкил этган «Интеллектуал марафон» беллашуви, 10-«Б» синфдаги ноанъанавий очиқ дарсида таълимий ўйин ва методлардан ўринли фойдалана олгани эътироф қилинди. Гулноза Турсунованинг 5-«Г» синфда синфдан ташқари ташкил қилган «Меҳрибон онажонлар» деб номланган тадбирида оналарнинг иштироки, 5-«Д» синфдаги «Ўнли касрларни сонга кўпайтириш», 10-«Б» синфдаги «Содда фоизлар» мавзусидаги очиқ дарслари барчада катта қизиқиш уйғотди.

Саида АҲМАДАЛИЕВА,

6-мактаб директори.