Қадр

Олим агроном Шарифжон ака Турғунов шу кунларда қутлуғ олтмиш ёшини қарши олди. Қирқ йилдан ортиқ вақтдан буён туманимиз қишлоқ хўжалиги ривожига муносиб ҳисса қўшиб келаётган Шарифжон ака собиқ «Уйчи» ширкат хўжалигида табелчиликдан бригадир, бош агроном, Бобур ширкат хўжалиги бошқаруви раиси лавозимигача бўлган йўлни босиб ўтди. Айни вақтда «Қумтепа ниҳоли» фермер хўжалигини моҳирона бошқариб келяпти.

Шарифжон ака бахтли инсон. Сабаби, ҳар куни салкам тўқсон ёшни қаршилаётган отаси Собиржон ака ва волидаси Қумрихон аянинг дуоларини олади. Умр йўлдоши Муқаддас опа билан вояга етказган фарзандлари Манзура, Маъмура, Шерзодбеклар тиббиёт, таълим соҳасида самарали фаолият кўрсатишмоқда.

Турғуновлар хонадонида бўлиб ўтган тадбирда Республика «Нуроний» жамғармаси туман бўлими раиси Тоҳиржон Исматиллаев сўзга чиқиб, юбилярни самимий табриклади ва туман ҳокимининг «Ташаккурнома»си, эсдалик совғасини топширди.