Наврўзой
Яна келди Наврўзой, Баҳоройнинг синглиси,
Гўзал бўлар бу олам, учрашганда иккиси.
Байрам ортидан байрам – шудир халқим орзуси,
Ҳар томонда жаранглар карнай-сурнай садоси.
Келинг, дўстлар, хуш дамда айтамиз баҳри байтлар,
Қизиб кетар даврамиз, Наврўзой келган пайтлар.
Меҳр-оқибат ила дилдан суҳбат қурайлик,
Бундай гўзал диёрда келинг, ўйнаб-кулайлик.
«Наврўзим – ризқу рўзим», -дуо қилар боболар,
Дошқозонда сумалак тайёрлашар момолар.
Элга дастурхон ёзиб, қўйинг ширин таомлар,
Юртда бардавом бўлсин бундай хуш, бахтли онлар.
Маҳбуба ЁҚУББОЕВА.

