ОММАВИЙ ЮРИШ МАРАФОНИ

Мамлакатимизда кейинги йилларда соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш, юқумли бўлмаган касалликларни эрта аниқлаш, одамлар ўртасида жисмоний фаолликни ошириш юзасидан қилинаётган кенг кўламли ишлар аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашда ўз самарасини бермоқда.

Яқинда туман марказий «Пахтакор» ўйингоҳида 3 минг метрга оммавий юриш марафони бўлди. 1-БЎСМ, туман тиббиёт бирлашмаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман кенгаши ва бошқа жамоат ташкилотлари ҳамкорлигидаги тадбирда тиббиёт ходимлари, МТМ тарбиячилари, меҳнат фахрийлари, ёшлар вакиллари иштирок этдилар.

Марафон қатнашчилари юриш асносида тиббий кўрикдан ўтиб, бадантарбия машқларини ҳам бажаришди.