Табиат мўъжизаси
Шилдираб сув оқар анҳорда,
Қўшиқ куйлар қушлар наҳорда,
Ўзгачадир булар баҳорда,
Табиатнинг мўъжизаси бу.
Офтоб нури ёқади танга,
Ором берар ҳар иссиқ жонга,
Шукур айланг, шундайин дамга,
Табиатнинг мўъжизаси бу.
Куртак ёзиб, гуллайди дарахт,
Хашар қилмоқ диллардаги аҳд
Бундай кунлар бетакрор бир бахт,
Табиатнинг мўъжизаси бу.
Гуллар бошин кўтариб ердан,
Дилга қувонч улашар бирдан,
Огоҳ бўлинг, дўстлар, бир сирдан,
Табиатнинг мўъжизаси бу.
Ҳуснида ҒАФФОРОВА,
20-мактаб ўқитувчиси.

