ЭЪЗОЗ

Кенгашимиз томонидан тизимда фаолият юритаётган ишчи-ходимларни ижтимоий муҳофазаси, дам олдириш ва рағбатлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Наврўз байрами арафасида «Хизробод» тантаналар мажмуасида ташкил этилган тадбирда  халқ таълими ва мактабгача таълим соҳасида фаолият юритаётган устоз-мураббийлар, тарбиячилар, меҳнат фахрийлари эъзозланиб, уларга эҳтиром кўрсатилди.

Шодиёнада туман ҳокимининг ўринбосари Раънохон Назарова, вилоят Кенгаши депутати Равшан Абдуллаев, Ўзбекистон таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси республика кенгашининг Наманган вилояти бўйича масъул ташкилотчиси Лутфиддин Ғаниев, туман мактабгача таълим бўлими мудири Маҳбуба Абдуллаевалар сўзга чиқиб, эзгу тилаклар билдиришди, байрам иштирокчиларига совғалар топширишди.

Туман мактабгача таълим бўлими мусиқа раҳбарлари томонидан тайёрланган байрам дастури барчага завқ-шавқ бағишлади.

Мирзамаҳмуд ТЎХТАБОЕВ,

таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси туман кенгаши раиси.