ҚИМОР ХОРЛИК КЕЛТИРАР

Инсон зоти қизиқ экан. Олам яралгандан бери ҳеч кимга фойда бермаган, қораланиб келинган, муқаддас динимизда ҳаром саналган ишлар билан, охири вой бўлса-да, шуғулланаверади. Боши деворга теккач, тавба-тазарру қилиб, ўзини хор этади. Ахир, элга нафли,  охиратда савоб бўлгувчи амаллар, машғулотларнинг саноғи йўқ-ку!

Баландариқ МФЙда яшовчи С.О. муқаддам икки бор судланган бўлса-да, яна «кўнгли ўртаниб», қинғир ишга қўл урди. Ёши элликни қоралаб қолганига қарамай, тўққиз нафар ўзи каби қинғир ишдан қайтмаган ҳамтовоқларини уйига тўплаб, қимор ўйинини ташкил қилди. Ўйин авжи қизиган пайтда ИИБ ходимлари томонидан нуқта қўйилди. Мазкур жиноят иши шу йил 19 январь куни жиноят ишлари бўйича туман суди биносида кўриб чиқилди. Жиноий иш далилий ашёлар, гувоҳлар орқали ўз исботини топди. С.О. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 278-моддаси, 1-қисми билан айбдор деб топилди ва унга қилмишига яраша жазо тайинланди.

Бир марта бериладиган умрни эзгу ишларга сарфлаш энг тўғри йўлдир.

Ж.МАМУРОВ,

жиноят ишлари бўйича туман суди раиси.