«ДИЛБАР САОДАТ» ЧОРЛАЙДИ

Навоий маҳалласида «Дилбар Саодат» ўқув маркази иш бошлади.

-«Ҳар бир оила – тадбиркор» дастури бўйича 9 миллион сўм имтиёзли кредит ҳисобига 3 та тикув машинаси олдим, пазандачилик, элита парда, гул ясаш, тўқувчилик, чўқима кашта, уй  ҳамшираси, рус, инглиз, корейс тиллари курсларини ташкил этяпман, -дейди ўқув маркази директори Онахон Қаюмова. -Мақсадим – ўз бизнесимни йўлга қўйиш билан бирга, қизларни турмушга тайёрлаш, иқтидорли ёшлар сафини янада кенгайтириш.

Умиджон СУЛТОНОВ.