ОШХОНА ИШГА ТУШДИ

Кейинги вақтда 20-мактаб ўқитувчи ва ўқувчилари ошхона йўқлиги сабаб овқатланишни ташкил этишда бирмунча қийинчиликларга дуч келишаётган эди. Мактаб директори Сайёрахон Ғойипованинг ташаббуси, собиқ битирувчилардан Абдуқодир Комилов, Анваржон Бойхонов, Тўлқинжон Умаров кабиларнинг ҳомийлиги ёрдамида мўъжазгина ошхона фойдаланишга топширилди. Улар ошхонани таъмирлаш билан бирга, музлаткич, ошхона жиҳозлари, стол-стуллар, электрон сув иситкич ҳам совға қилишди. Бундан мактаб жамоаси ва ўқувчилар беҳад мамнун.