ҲАМКОРЛИК САМАРАСИ
Мавлудахон Маҳмудова 39-мактабнинг тажрибали бошланғич синф ўқитувчиларидан. У куюнчак, ташкилотчи. Ҳаргал биринчи синфни қабул қилганда, аввало, ота-оналар билан ҳамкорликни йўлга қўяди. Бу, албатта, ўзининг ижобий самарасини кўрсатади.
Устоз билим бераётган 1-«А» синф ўқувчиларининг «Ассалом, Наврўз!» мусиқий байрам тадбири унда қатнашган ота-оналар ва меҳмонларда катта таассурот қолдирди. Ҳилола Носиржонова, Эъзоза Алишерова, Мадина Маҳмуджонова, Ойшабиби Умаралиева, Муаззам Иброҳимова, Умиджон Муҳаммадаминов каби бийронлар ижросидаги қўшиқ ва рақслар барчага манзур бўлди.
-Фарзандлари таълим-тарбиясига алоҳида эътибор қаратаётган Мухтасар Қозижонова, Камола Муродиллаева, Мадина Қаюмова, Муножат Абдуллаева каби ота-оналаримиз вакилларига алоҳида миннатдорчилик билдираман, -дейди Мавлудахон Маҳмудова. -Улар синф ва синфдан ташқари ташкил этиладиган барча тадбирларда менга яқиндан ёрдам беришяпти.

