МАЙДА ТАШМАЧИЛИК
Халқимизда “кўпчиликнинг ҳақи” деган ибора бор. Кўпчиликнинг ҳақи ҳеч кимга ҳеч қачон юқмаган. Одамлар буни билсалар-да, негадир кўпчиликнинг ҳақига хиёнат қилаверадилар.
Туман тиббиёт бирлашмаси ишчиси М. О. ҳам кўпчиликнинг ҳақидан озгина ўмармоқчи бўлиб, бирлашма ҳудудидан бир қоп кўмирни олиб кетмоқчи бўлди, аммо сир очилиб қолди.
Бу ҳуқуқбузарлик иши туман маъмурий судининг очиқ сайёр йиғилишида кўриб чиқилди. М.О. Ўзбекистон Республикаси МЖТК 61-моддасининг 1-қисмида кўрсатилган маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этганлиги аниқланди.
Ҳуқуқбузар М.О. муқаддам судланмаганлиги, яшаш жойидан ижобий тавсифномага эга эканлиги, етказилган моддий зарар қопланганлиги учун суд унга энг кам ойлик иш ҳақининг ярми миқдорида 101,365 сўм жарима жазоси белгилади.
Севара ЖАМАЛОВА,
туман маъмурий суди архивариуси.

