«ИЛК ҚАДАМ» ДАСТУРИ АСОСИДА

Яқинда муассасамизда «Мактабгача таълим муассасаларида таълим-тарбия жараёнини «Илк қадам» давлат дастури асосида ташкил этиш ва мактабгача ёшдаги болаларни ривожлантириш борасидаги давлат талабларини амалга ошириш» мавзусида амалий семинар ўтказилди.

-«Илк қадам» дастурининг муҳим жиҳати боланинг ривожланиш картаси юритилишидир, -дейди муассасамиз мудираси Ҳабиба Бекмирзаева. -У ўзида боланинг 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган даврини қамраб олади. Карта бир йилда уч марта тўлдирилади ва бола боғчада тарбияланганидан сўнг, 6-7 ёшида унинг мактабга тайёрлиги картаси билан таълим даргоҳига юборилади.

Семинар давомида катта гуруҳ тарбиячиси Фароғат Боймирзаева томонидан амалий машғулот ўтилди.

Зарифа ЎЛЖАБОЕВА,

33-МТМ тарбиячиси.