КИТОБСЕВАРЛАР ҒОЛИБ

Уйчи саноат, транспорт ва алоқа касб-ҳунар коллежининг ахборот ресурс маркази ходимлари ҳамда туман маданият маркази мутахассиси И.Азизов билан ҳамкорликда «Халқаро болалар китобхонлик куни»га бағишланган «Энг яхши китобхон» кўрик-танлови ўтказилди. Унда «Китобсеварлар» ҳамда «Зиёкор» жамоалари тўртта шарт бўйича беллашдилар. Танлов натижасига кўра «Китобсеварлар» жамоаси 1-ўринни эгаллади ва коллеж маъмуриятининг фахрий ёрлиқ, эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Дилором ОДИЛОВА,

коллеж ахборот ресурс маркази раҳбари.