МАЛАКАЛИ МУТАХАССИСЛАР САБОҒИ
Туман тиббиёт бирлашмаси қошидаги шошилинч тез ёрдам бўлимида «Кўкрак қафаси шикастланишидан кейинги жароҳатларда, гипертония касаллиги, гипертоник кризларда ва ошқозон ости бези ўткир яллиғланишидаги замонавий даволаш усуллари» мавзусида маҳорат дарси бўлиб ўтди.
Тадбирда туман ТТБнинг етакчи шифокорларига вилоят шошилинч тиббий ёрдам маркази хирурги А.Рўзметов, кардиолог А.Йўлдошевлар гипертония касаллиги, гипертоник криз ҳолатида беморларнинг шикоятлари, касалликнинг келиб чиқиш сабаблари, клиник кўриниши бўйича стандарт асосида текширувлар ўтказилиши ва даволаш стандартлари тўғрисида, кўкрак қафаси етакчи хирурги Б.Худойбердиев кўкрак қафасида жароҳатланишлардан кейинги кўкрак қафаси шикасти, унда қон ва ҳаво тўпланишини текшириш, даво усуллари тўғрисида видеослайдлар орқали кўрсатиб ўтдилар.
Йиғилиш давомида бугунги кундаги муаммолар ечими, йўл қўйилаётган камчиликлар, туманимиз шароитидан келиб чиқиб, ҳозирги кундаги муаммолар тўғрисида савол-жавоблар бўлди.

