НУРЛИ КЕЛАЖАК САРИ

Нур – зиёга кон ўзинг,

Дўсту қадрдон ўзинг.

Меҳр тўла ҳар сўзинг,

Китобим, жон китобим.

Мактабимизда «Фарзандимга китоб совға қиламан» акцияси доирасида собиқ битирувчилар ҳомийлигида тадбир ўтказилди. Мактаб директори У.Қамбарова китоб инсон ҳаёти давомида яқин дўст, нурли келажакка элтувчи ҳамроҳ эканлигини таъкидлаб, кутубхонага янги асарлардан совға қилди. Собиқ битирувчилардан К.Шодмонов, Н.Мамасолиева, О.Бозорбоев, З.Матаев каби ҳомийлар ҳам акцияда фаол қатнашдилар. Тадбир давомида ўқувчилар севимли адибимиз Муҳаммад Юсуф қаламига мансуб шеър ва қўшиқлардан намуналар ижро қилишди. Ушбу тадбир ўқувчиларни она-Ватанга садоқат, китобларга меҳру муҳаббат, сахийлик, мурувват кўрсатиш каби эзгу хислатлар руҳида тарбиялашда муҳим аҳамият касб этди.

Сайёра ЭРГАШЕВА,

25-мактаб кутубхоначиси.