ОТА-ОНАЛАР ТУҲФАСИ

Халқаро болалар китобхонлик куни муносабати билан мактабимизда «Мен фарзандимга китоб совға қиламан» мавзусида акция бўлиб ўтди. Унда 40 нафар ота-она қатнашиб, мактаб кутубхонасига 200 нусхада болалар учун бадиий китоб туҳфа этди. Илҳомжон Солихонов, Акмалжон Саматов, Абдулло Асадуллаевлар энг кўп китоблар тақдим  қилишди. Ҳадя қилинган адабиётлар 940000 сўмни ташкил этди. Тадбир сўнгида мактаб бадиий ҳаваскорлари ота-оналарга ўз қўшиқлари, шеърлари билан миннатдорчилик билдирдилар.

Машҳура АЛИЕВА,

Ойдина ТУРДИАЛИЕВА,

20-мактаб кутубхоначилари.