СЕНАТОР СОВҒАСИ

Ёшлар тарбиясида китобнинг ўрни беқиёс. Кўп китоб ўқиган бола тафаккур дунёси кенг, фикрлари теран, миллий қадриятлар ва анъаналарни ҳурмат қиладиган, жамият ривожи учун фаол инсон бўлади.

Кутубхонамизга мактабимизнинг собиқ ўқувчиси, ҳозирда Наманган муҳандислик технология институти ректори, cенатор Одилжон Маматкаримов томонидан 106 нусха янги бадиий адабиёт туҳфа этилди. Ушбу китоблар орасида А.Чўлпоннинг «Кеча ва кундуз», Ойбекнинг «Қутлуғ қон», А.Навоийнинг «Қаро кўзум», П.Қодировнинг «Юлдузли тунлар», «Қаро кўзлар», Ў.Ҳошимовнинг «Дафтар ҳошиясидаги битиклар» каби асарларининг борлиги китобхонларни қувонтирди. Чунки бу асарлар кутубхонамизда камёб эди.

Шунингдек, мактабимизда аъло баҳоларга ўқиб, бугунги кунда юртимиз довруғини дунёга таратаётган туризм соҳаси вакили Акмалжон Қосимов ҳам кутубхонамизга янги китоблар совға қилди.

Нурхон ҒОЙИББОЕВА,

1-мактаб кутубхоначиси.