БОШЛАНҒИЧ ПОЙДЕВОР
Мактабгача таълим соҳаси узлуксиз таълим тизимининг бошланғич бўғини ҳисобланиб, ҳар томонлама соғлом ва баркамол бола шахсини тарбиялаш, мактабга тайёрлашда ғоят муҳим ўрин тутиши ва бу тизимни янада такомиллаштириш, самарали давлат ва нодавлат тармоғини кенгайтириш, моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уларни малакали педагог кадрлар билан таъминлаш, МТМларга болаларни қамраб олишни кескин ошириш, таълим-тарбия жараёнларига замонавий таълим дастурлари ва технологияларини татбиқ этиш орқали болаларни мактабга тайёрлаш сифатини тубдан яхшилаш мақсад қилиб олинган.
Яқинда Мактабгача таълим вазирлиги томонидан МТМлар раҳбар ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида МТМларда таълим-тарбия жараёни сифатини ошириш, «Илк қадам» давлат ўқув дастурини амалиётга, таълим-тарбия жараёнига тўлиқ жорий этилишини таъминлаш мақсадида Республикамизнинг ҳар бир ҳудудидан юкори малака ва амалий тажрибага эга бўлган, методист ва педагоглар таклиф қилиниб, 3 кунлик семинар-тренинг ташкил этилди. Бу ўқув семинар-тренингда тарбиячи педагогларга яқиндан ёрдам бериш, уларнинг билимларини янада кенгайтириш, инновацион лойиҳаларни амалга татбиқ этиш бўйича қизиқарли ва музокараларга бой бўлган педагогик методлар қўлланган ҳолда ўқувлар бўлиб ўтди. Унда туманимиздан бир қатор ходим ва педагоглар ҳам иштирок этиб, уларга ўқув сўнгида сертификатлар топширилди. Семинарда «Илк қадам» давлат ўқув дастурининг муаллифларидан шахсан педагогик кўмак олиб, вилоятга тренерлик сертификати билан қайтган туман МТБ методисти М.Солиева, таълим ва тарбия ишлари бўйича мониторинг раҳбари О.Худойбердиев, 23, 30-МТМлар тарбиячилари М.Маъмурова, М.Умаровалар туманда фаолият олиб боришмоқда.
Муножат ЭГАМБЕРДИЕВА,
12-сонли МТМ тарбиячиси, тренер.

