ВОЛЕЙБОЛ МУСОБАҚАСИ

Мактабимизда ўқувчи-ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида 8-10-синфлар ўқувчилари ўртасида спортнинг волейбол тури бўйича мусобақа уюштирдик. Муросасиз кечган баҳслар якунига кўра 1-ўрин 8-синфларга, 2-ўрин 10-синф ва 3-ўрин 9-синф спортчиларига насиб этди. Қизлар ўртасида бўлиб ўтган мусобақада эса 8-«Б» синф 1-, 7-«А» синф 2-, 8-«А» синф ўқувчилари 3-ўринларни эгаллашди. Мусобақа ғолиблари мактаб маъмурияти томонидан муносиб рағбатлантирилди.

Шунингдек, жисмоний тарбия фани ойлиги доирасида эрталабки сафланишларда «Билиб қўйган яхши» мавзусида турли хил викторина ўйинлари, спорт мусобақалари ташкил этдик.

Комилжон ИСМАНОВ,

28-мактабнинг жисмоний тарбия фани ўқитувчиси.