ИЧКИЛИК ОҚИБАТИДА

Наманган – Уйчи – Учқўрғон йўлининг 10 км.да йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. «Дамас» русумли автоуловни бошқариб кетаётган П.Ё. ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлнинг ўнг томонидан келаётган велосипеддаги Р.А.ни уриб юборади. Оқибатда Р.А. енгил тан жароҳати олиб, касалхонага ётқизилади.

Ушбу иш туман маъмурий судининг туман ИИБ ЙҲХГ биносида бўлиб ўтган очиқ сайёр судида атрофлича ўрганиб чиқилди. Айбланувчи П.Ё. Ўзбекистон Республикаси МЖТКнинг тегишли моддаларига асосан айбдор деб топилди. У бир ярим йилга транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум бўлди, энг кам ойлик иш ҳақининг уч баробари миқдорида 552900 сўм жарима ҳам тўлади.

Азизбек МИНГБОЕВ,

туман маъмурий суди судья ёрдамчиси,

Севара ЖАМАЛОВА,

туман маъмурий суди архивариуси.