КЎКЛАМ СУРУРИ

Баҳор келиб, кўчаларда ободонлаштириш ишлари жадал олиб борилмоқда. Ҳозирги кунда канализация қувурларини янгилаб, ер остига кўмиш режаси тузилмоқда.

Мутасадди ходимлар маҳалламиз чиройига чирой қўшишмоқда. Дарахтларни оқлаш, йўл четларига турфа гуллар экиш ишларига юртдошларимизни жалб қилиб, уйма уй юриб, ўз вазифаларини сидқидил бажаришмоқда.

Маҳалламизда Наврўз байрамига ҳамма ҳамжиҳатликда ош ва сумалак тайёрлаб, базм уюштирилди.

«Мустақиллик боғи»даги болалар учун ҳар хил аттракционлар ўрнатилгани менда катта таассурот қолдирди.

Гулларим очилиб, сайраса булбул,

Кўриб завқим шошар, ошуфта кўнгил.

Мен кутган кунлар ҳам келар бир куни,

Меҳрга ташна қалб тўлар бир куни.

Осмондан кўринар сирли камалак,

Қизлар сочин ўрар турфа, жамалак,

Момолар қайнатар боғда сумалак,

Мен кутган кунлар ҳам келар бир куни.

Тонг саҳар майсалар тақибди маржон,

Гулларнинг ифори таралар ҳар ён.

Мен кутган баҳорим, келдинг сен яна,

Олам, яшилликка тўлдинг сен яна.

 

Маҳбуба ЁҚУББОЕВА.